French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Теҳрондаги Озарбайжон элчихонаси қуролли ҳужумга учради
15:45 / 2023-01-27

Озарбайжоннинг Теҳрондаги элчихонасига қуролли ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

“27 январь куни маҳаллий вақт билан соат 08.30да ҳужумчи Калашников автомати билан Теҳрондаги элчихонадаги қўриқчилик постидан ўтиб, бинога кираверишда кетма-кет ўқ узган. Натижада дипломатик ваколатхона хавфсизлик хизмати бошлиғи ҳалок бўлган ва икки ходим яраланган. Уларнинг аҳволи қониқарли, деб баҳоланмоқда” дейилади ТИВ хабарида.

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифасида “Мен бугун Теҳрондаги элчихонамизга қарши содир этилган терактни кескин қоралайман. Элчихона ва унинг ходимлари хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган катта лейтенант Аскеров Орхан Ризванўғлининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдираман”, деб ёзиб чиқди.

“Биз ушбу террор ҳаракатининг тезроқ фош этилиши ва террорчининг тезроқ жазоланишини талаб қиламиз. Дипломатик ваколатхоналарга террор ҳужумлари қабул қилиб бўлинмас ҳолатдир”, деб қўшимча қилди Алиев.

 

ЎзА