French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Теҳрон хориждаги эронликлар мол-мулкини мусодара қилмоқчи
15:16 / 2026-03-10

Эрон Бош прокуратураси мамлакатга қарши ҳаракатларни қўллаб-қувватлаган фуқароларга нисбатан қатъий чоралар кўрилаётганини маълум қилди. Таъкидланишича, “душман режимлар” билан ҳамкорлик қилган шахсларнинг барча мол-мулки давлат фойдасига мусодара қилинади.

Ушбу чоралар хорижда истиқомат қилувчи ва АҚШ-Исроил режимига хайрихоҳ эронликлар, ушбу давлатларни моддий ёки маънавий қўллаб-қувватлаган шахсларга нисбатан қўлланилади. Прокуратура нафақат мулкни мусодара қилиш, балки бундай шахсларга нисбатан қонунчилик доирасида бошқа қатъий ҳуқуқий чоралар ҳам қўлланилишини билдирди.

Ҳозирда ўлка ташқарисида 5 миллионга яқин эронлик истиқомат қилади, уларнинг асосий қисми АҚШ ва Ғарбий Европа давлатларига тўғри келади. 

Экспертлар фикрича, кескинлашувга асосий сабаблар – ижтимоий тармоқларда Эрон раҳбариятини очиқ танқид қилиш, Исроил ва АҚШнинг ҳарбий амалиётларини қўллаб чиқиш ҳамда хориждаги диаспора вакиллари томонидан Европа ва Америка шаҳарларида мунтазам равишда ташкил этилаётган намойишлардир.

Ф.Яхшибоева, ЎзА