French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Теҳрон тез орада ядровий дастурига оид ижобий келишувга эришишга умид билдирди
11:31 / 2022-03-16

Теҳрон тез орада Эроннинг ядровий дастурига оид биргаликдаги кенг қамровли ҳаракатлар режаси бўйича ижобий келишувларга эришишга умид билдиради.

“ТАСС” хабарида қайд этилишича, Эрон ташқи ишлар маҳкамаси раҳбари Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашуви якуни бўйича матбуот анжуманида: “Умид қиламизки, келишувга яқин қолган бир пайтда америкаликлар ҳаддан ташқари бўлган талабларидан воз кечади ва биз тез орада Вена музокаралари томонларининг қўллаб-қувватловига эришамиз”, деб таъкидлади.

Эронлик вазирнинг айтишича, музокаралардаги танаффус қолган масалалар бўйича пухта ўйлаб ҳаракат қилиш учун замин ҳозирлайди.

“Эрон қайсидир томоннинг таъсирида бўлишни ва кимларнидир ўз таъсирига олишни истамайди”, деб қўшимча қилди Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён.