“Tasnim” ахборот агентлиги ёзишича, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Теҳрон ҳар қандай ҳужумга “кенг кўламли” жавоб беришга тайёрлигини маълум қилган.

– Мамлакатимиз ўз имкониятлари ва қобилиятларига, шунингдек, июнь ойидаги воқеаларини ўз ичига олган тажрибасига тўлиқ ишонади, - деди Эрон ТИВ вакили Исмоил Бекей. – Айни пайтда биз кучлироқ позициядамиз ва юртимиз ҳар қандай ҳужумга анча кенгроқ ва афсусланарли тарзда жавоб беради.
Дипломат турли ҳарбий кучлар ва таҳдидларни “халқаро ҳуқуқнинг очиқчасига бузилиши” деб атади.
– Минтақадаги ўлкалар бирон бир хавфсизлик муаммоси юзага келса, Эрон ягона нишон эмаслигини тан олишади. Шунинг учун минтақадаги давлатлар ўртасида умумий ташвиш мавжуд, дея қўшимча қилди Бекей.
Бундан ташқари, у ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг Яқин Шарқ масалалари бўйича махсус вакили Стив Уиткофф ўртасида хабар алмашилгани ҳақидаги даъволарни рад этди.
Г.Сатторова, ЎзА