ФОТОРЕПОРТАЖ
Йўловчиларга хавфсиз ва сифатли транспорт хизматлари кўрсатишни таъминлаш ҳамда йўловчи ташувларини фақат лицензия ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар асосида амалга оширилишини назорат қилиш мақсадида Транспорт назорати инспекцияси Автомобиль ва сув транспортида назорат Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлими ходимлари ИИБ ЙҲХБ билан ҳамкорликда тизимли ишларни амалга оширмоқда.
[gallery-24147]
Жорий йилнинг биринчи ярмида вилоят ҳудудида туман ва шаҳар кесимида 614 маротаба рейд тадбири ўтказилиб, 3608 та расмий баённома расмийлаштирилди.
Назорат тадбирлари давомида аҳолига пуллик асосда транспорт хизмати кўрсатувчи транспорт воситаларининг меъёрий ҳужжатлари батафсил ўрганилиб, йўловчи ташишга қўйилган талабларга риоя этилиши ва соҳада қонун устуворлигини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда. Ушбу тадбирлар йўловчиларга хавфсиз, сифатли ва қонуний транспорт хизматлари кўрсатишнинг самарали механизмларини шакллантиришга қаратилгани билан аҳамиятли.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА