Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Technip Energies” компанияси Ўзбекистон тоғ-кон соҳасига қизиқиш билдирмоқда
13:51 / 2025-12-18

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигида Франциянинг “Technip Energies” халқаро компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

Унда Ўзбекистонда тоғ-кон саноати ва геология соҳасини ривожлантириш, тармоққа тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар чоғида томонлар соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, мавжуд ресурс салоҳияти ва истиқболли йўналишлар хусусида фикр алмашди. Хусусан, замонавий технологиялар ва илғор муҳандислик ечимларини жорий этиш орқали ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, геология-қидирув ишларини кенгайтириш ҳамда янги конларни ўзлаштириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, “Technip Energies” компаниясининг халқаро тажрибаси ва техник имкониятларидан фойдаланган ҳолда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, инвестициявий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини белгилаб олиш ва келгусида амалий лойиҳаларни ишлаб чиқишга тайёр эканликларини билдирди.

Учрашув якунида ўзаро ҳамкорликни изчил ривожлантириш, доимий мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда истиқболли лойиҳалар доирасида қўшма ишларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА