Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тебинбулоқ конидан йилига 33 миллион тонна руда қазиб олинади
19:06 / 2019-09-10

Кеча, 9 сентябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Тебинбулоқ кони негизида кон-металлургия комплекси қурилиши” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш борасидаги ишларни ташкиллаштиришга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ масъул вакиллари журналистларнинг саволларига жавоб қайтардилар.


Кеча, 9 сентябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Тебинбулоқ кони негизида кон-металлургия комплекси қурилиши” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш борасидаги ишларни ташкиллаштиришга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ масъул вакиллари журналистларнинг саволларига жавоб қайтардилар. Бу ҳақида агентлик расмий сайти хабар бермоқда.

Машинасозлик, вагон-қурилиш, автомобилсозлик, кимё, нефт-газ ва қурилиш тармоқлари саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларини янада кенгайтириш, титаномагнетит рудалари кони негизида маҳаллий хомашйодан фойдаланган ҳолда замонавий пўлат-пўлат ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳисобига ўз металлургия мажмуасини ташкил этиш, экспорт салоҳиятини ошириш ва импортни камайтириш мақсадида Президент қарори асосида “Тебинбулоқ кони негизида кон-металлургия комплекси қурилиши” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш белгиланди.

Матбуот анжуманида қайд этилишича, мажмуа 2024 йилда фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. Лойиҳа темир ва пўлатни олиш учун амалга ошириладиган технологияларни қўллашни назарда тутади. Лойиҳани амалга ошириш, обектни қуриш ва фойдаланишга топширишни таъминлаш учун “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибида Тебинбулоқ кони негизида кон-металлургия мажмуасини қуриш дирекцияси ташкил этилди.

— Конда геологик қидирувлар натижасида 2,0 миллиард тонна хомашё резерви борлиги аниқланди, — деди Дирекция раҳбари Ботир Рустамов. — Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, кондан йилига 33 миллион тонна руда қазиб олинади ва ундан 1,5 миллион тонна темир олинади. Кон-металлургия комплекси йилига 900 минг тонна арматура, 225 минг тонна сим, 375 минг тонна уголок, швеллер ва бошқа материаллар ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Бу катта миқдордаги импорт ўрнини тўлдириб, саноатни барқарор ривожлантиришга хизмат қилади.

Қайд этилишича, бу ерда 2 мингга яқин янги иш ўринлари яратилади. Маҳсулотларнинг 35 фоизини экспорт қилиш режалаштирилган. Лойиҳани ишлаб чиқариш ва амалга оширишга Германиянинг “DMT Group” ва Австриянинг “Horst Viesinger Konsulting” корхоналари жалб этилган.

Қўшимча қилинишича, кондаги рудадан 3 минг тонна намуна Германиянинг “SGA” илмий-тадқиқот лабораториясига юборилиб, рудани бойитиш ва ундан темир моддасини ажратиб олиш бўйича синовлар ўтказилди. Ҳозирги кунда ҳудуддаги мавжуд резервларни баҳолаш ҳамда банк техник–иқтисодий таҳлил лойиҳа олди ҳужжатларини ишлаб чиқиш жараёни амалга оширилмоқда. Юқоридаги ишлар натижасига кўра, 2020 йил январ ойида лойиҳанинг самарадорлиги бўйича якуний хулоса тайёрланади.

photo5456591049049877549.jpg