Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Театрлар махсус юк автомобилларига эга бўлди
12:37 / 2023-09-15

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрига туташган майдонда давлат театрларига махсус юк автомобилларини топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат театрларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолиятини ривожлантириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.    

Президентимизнинг 2022 йил 2 февралдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига тегишли иловада давлат театрларини юк автомобиллари билан таъминлаш вазифаси белгиланган.  Ушбу ҳужжатда кўзда тутилган вазифалар ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда 15 та давлат театрларига махсус юк автомобиллари тантанали равишда топширилди.    

Тадбирда иштирок этган театр вакиллари давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлар уларнинг  иш фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳолини театр санъатига ошно қилишнинг муҳим омили эканлигини таъкидлади.                                                                                          

Н.Усмонова, ЎзА