Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Театр танқидчилари ва драматурглар клуби” фаолияти йўлга қўйилди
10:03 / 2025-07-04

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил 22 ноябрдаги “Театрларнинг жамият маданий ҳаётидаги аҳамиятини ошириш ва улар фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мамлакатимиз театр жамоалари ҳаётида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ушбу қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Театр арбоблари уюшмаси ҳузурида “Театр танқидчилари ва драматурглар клуби” фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ҳамкор ташкилотлар – Ўзбекистон Республикаси Театр арбоблари уюшмаси, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Санъаткор, ижодкор ҳамда ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш палатаси ва соҳанинг етук мутахассислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.  

Йиғилишни Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмаси раиси ўринбосари Усмон Эратов очиб берди. Йиғилишда соҳа мутахассислари томонидан клуб фаолияти бўйича қатор фикр-мулоҳаза ва таклифлар билдирилди. Йиғилиш сўнгида Клубнинг раҳбар органлари жамоатчилик асосида овоз бериш йўли орқали сайланди.  

Йиғилишда бўлиб ўтган сайлов натижасига кўра, Ўзбекистон халқ шоири, драматург Усмонқул Азимов (Усмон Азим) Театр танқидчилари ва драматурглар клуби раиси этиб  сайланди.  

Н.Усмонова,  

ЎзА