Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Театр – ибратхонадир” танлови ғолиблари аниқланди
11:13 / 2026-02-26

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблари “Турон” мактаб театр жамоалари ўртасида “Театр – ибратхонадир” шиори остида ўтказиб келинаётган танловнинг Навоий вилояти босқичи ғолиблари аниқланди.

Иштирокчилар томонидан намойиш этилган саҳна кўринишлари томошабинлар ва ҳакамлар ҳайъати томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

Танлов давомида жамоалар саҳна маданияти, актёрлик маҳорати, ғоявий ёндашув ҳамда бадиий ифода мезонлари асосида баҳоланди.  

Якуний натижаларга кўра, 2-ўринга Навоий шаҳридаги Президент мактаби жамоаси, 3-ўринга эса Қизилтепа тумани Ихтисослаштирилган мактаб жамоаси муносиб, деб топилди.  

1-ўринни эгаллаган Конимех туманидаги Ихтисослаштирилган мактаб жамоаси эса танловнинг Республика босқичида иштирок этади.  

А. Бўриев, ЎзА мухбири