Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Театр фидойилари тақдирланди
10:59 / 2023-04-15

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театрида 15 апрель - Ўзбекистон Республикаси Маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан юртимиз театрларида меҳнат қилаётган бир гуруҳ ижодкорларни тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедов мамлакатимизда маърифий жабҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларда театр санъати ривожига ҳам катта эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

- Бугунги кунда театрларимиз учун кенг имкониятлар эшиги очилмоқда, - деди Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театри актрисаси Меҳри Бекжонова. - Чет давлатлардан режиссёрларни, ижодкорларни  таклиф этиш, ўзаро ижодий мулоқот ўрнатиш, халқаро фестивалларда иштирок этиш  имконияти яратилди. Буларнинг барчаси янада кўпроқ изланиш, ижод қилишга ундайди.

Тадбирда саҳна санъати йўналишида самарали меҳнат қилаётган бир гуруҳ режиссёрлар, саҳна усталари, рассомлар, гримчилар, либос усталари турли номинациялар бўйича диплом, фахрий ёрлиқлар, эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Н.Усмонова, ЎзА