Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Театр 104-мавсумини бошлади
19:20 / 2023-09-11

Андижон вилояти мусиқали драма театрининг янги мавсуми бошланишига бағишланган тадбирда театр ихлосмандлари, ижодкорлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, театр санъатининг жамият ҳаётидаги, инсон камолоти ва маънавиятини юксалтиришдаги ўрни муҳим эканлиги таъкидланди. Вилоят театри жамоасининг жорий йилдаги ижодий режалари ҳақида маълумот берилди.

–  Театр санъати инсонларни ҳамиша эзгуликка чорлаган, театр орқали орзу-умидлар баён этилган, турли иллатлар кўрсатиб берилган, – дейди   Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон вилояти мусиқали драма театри директори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Зарифахон Ҳайдарова. –Театрларимизда намойиш этилаётган спектакллар аҳоли, айниқса, ёшларнинг театр санъатига бўлган қизиқишини оширишга, маънавиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда.    

Театр жамоаси янги мавсумни Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим асари асосида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, маҳоратли режиссёр Валижон Умаров томонидан саҳналаштирилган “Бобур – соғинч” деб номланган спектакль премьераси билан бошлади.    

[gallery-13537]

Шоҳ ва шоир, олим, улуғ саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаётининг маълум даври акс эттирилган мазкур асарда бош ролларни истеъдодли, ёш артистлар, яъни Бобур роли Зафарбек Саидбурхонов, Моҳимбегим роли Маликахон Сатимова томонидан юксак маҳорат билан ижро этилди.    

Вилоят театри жамоаси янги мавсумни катта тайёргарлик билан бошлади. Жамоа репертуаридан турли жанрлардаги 30 га яқин спектакль жой олган. Мавсум давомида тарихий мавзудаги “Бобур – соғинч”, “Нодирабегим”, “Мирзо Улуғбек”, “Бой ила хизматчи” асарлари, шунингдек, комедия йўналишидаги “Мардикор”, “Тўйлар муборак”, “Астағфирулло”, “Ақлдан озиш ҳеч гап эмас” ҳамда “Давлат болалари” психологик драмаси сингари спектакллар томошабинлар ҳукмига ҳавола этиб борилади.  

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари