Яқинда Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтида “TeachersPRO” платформаси орқали танқидий фикрлашни ўрганиш бўйича етакчи ўқитувчилар ва умумтаълим мактаб раҳбар кадрлари учун семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир “Ишонч” лойиҳаси доирасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, UNICEF, А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ҳамда Финляндиянинг “TeachersPRO” синов дастури асосида ташкил этилди.
Анжуман аввалида Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Азизбек Турдиев, институт ректори Абдували Исмаилов, “TeachersPRO” дастури мутахассиси Ҳанне Коли ҳамда UNICEFнинг таълим бўйича мутахассиси Умида Исломова сўзга чиқиб, илғор педагогик тажрибаларни ўзлаштириш, рақамли таълим имкониятлари ва танқидий фикрлаш кўникмалари аҳамияти ҳақида таъкидлашди.
Тренингнинг илк кунида ўқитувчиларга танқидий фикрлашни ўқув жараёнига интеграция қилиш, график схемалардан самарали фойдаланиш ва ушбу платформа орқали дарсларни режалаштириш бўйича амалий кўникмалар берилди.
Машғулотларда иштирокчилар тизимга кириш, материал жойлаш, ҳамкасблар билан тажриба алмашиш ва ўз дарсларини таҳлил қилиш бўйича топшириқларни бажаришди. Мазкур лойиҳа ўқитувчиларнинг рақамли компетенциясини ошириш, замонавий таълим методларини кенг жорий этиш ҳамда танқидий фикрловчи педагоглар авлодини шакллантиришга хизмат қилади.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/MOLn9QnguuQ" title="“TeachersPRO”: pedagoglar uchun yangi imkoniyatlar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мусулмон Зиё,
Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА