Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТДЮУ стипендияси жорий этилди: бунинг шарти қандай?
12:43 / 2020-08-28

Стипендия ва грантлар учун танлов икки босқичда ўтказилади.


Янги ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат юридик университети талабалари ҳамда университет қошидаги академик лицей ўқувчилари учун стипендия ва таълим грантлари ажратилади.

Мамлакатимиз раҳбарининг 2020 йил 29 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида ТДЮУ раҳбарияти бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан иқтидорли талаба ҳамда ўқувчиларни рағбатлантириши мумкинлиги қайд этилган.

Шунга кўра эндиликда талаба ва ўқувчилар йиллик стипендия ёки тўлов-шартнома пулининг 50 фоизини қоплаш имконини берадиган грант соҳибига айланиши мумкин. Хўш, бунинг шарти қандай?

Аввало, номзодлар аъло баҳоларга ўқиши ва чет тилини пухта билиши, шунингдек, Ёшлар иттифоқининг университетдаги бошланғич ташкилоти тавсияномасига эга бўлиши керак. Танлов жараёнида уларнинг ижодий, ижтимоий ва интеллектуал танловлар, маънавий-маърифий тадбирлар, жамоат ишларидаги фаоллиги ҳам инобатга олинади.

Стипендия ва грантлар учун танлов икки босқичда ўтказилади. Талабгорларнинг ҳужжатлари махсус комиссия томонидан кўриб чиқилади.

Танлов ҳақидаги маълумотлар университетнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали бериб борилади.

Ғолиблар рўйхатини республика оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш кўзда тутилган.

Тошкент давлат юридик университети
Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими