English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТДТУнинг 3 нафар талабаси  “Иссиқлик электр станциялари” АЖ стипендиясига сазовор бўлди  
10:29 / 2025-10-11

“Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти томонидан 2025-2026 ўқув йили стипендиатлари аниқланди.  

Саралаш жараёнлари натижасига кўра, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг магистратура босқичида таҳсил олаётган 3 нафар талаба – Диёрбек Шодмонов, Элеонора Бекбосинова ва Сардорбек Саимовнинг номзоди муносиб деб топилди.

Жамият ахборот хизматининг маълум қилишича, бугунги кунда мазкур стипендия ёш мутахассислар учун нафақат моддий рағбат, балки уларнинг касбий ўсишига кенг имкониятлар яратади.

Куни кеча стипендиатларга “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан махсус сертификатлар тантанали топширилди.

Н.Зиёдуллаева,

ЎзА