Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТДТ Самарқанд саммити Малайзия оммавий ахборот воситалари диққат марказида
17:19 / 2022-11-09

Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Малайзияда чоп этиладиган «OIC Today» журналида Туркий давлатлар ташкилотининг Самарқандда бўлиб ўтадиган биринчи Саммити ҳақида мақола чоп этилди.

«2022 йил 11 ноябрь куни Самарқандда йилнинг муҳим сиёсий воқеаларидан бири бўлиб ўтади – Ўзбекистон Туркий давлатлар ташкилоти Саммитини қабул қилади, - деб ёзган «OIC Today». – Ушбу ташкилотга Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон аъзо. Венгрия ва Туркманистон кузатувчи мақомига эга».

Мақолада Туркий давлатлар ташкилоти (аввалги номи - Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий кенгаш) 2009 йил 3 октябрь куни ташкил этилгани қайд этилган. 2021 йил 12 ноябрь куни Истанбулда аввалги ташкилотнинг VIII саммитида Кенгаш номини Туркий давлатлар ташкилоти этиб ўзгартириш бўйича муҳим қарор қабул қилингани қўшимча қилинган.

- Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Истанбул саммитида сўзлаган нутқида Туркий кенгаш номини Туркий давлатлар ташкилоти деб ўзгартириш тўғрисидаги қарор ҳамкорликни янада ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратишига ишонч билдирди, - дейилади мақолада. - Ушбу муҳим қадам ташкилот фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаради, тузилманинг халқаро майдондаги роли ва нуфузини сезиларли даражада оширади.

ЎзА