ТДТ Оқсоқоллар кенгаши раиси билан учрашув
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Владимир Норов мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) Оқсоқоллар кенгаши раиси, Туркия Адолат ва тараққиёт партияси раиси ўринбосари Бинали Йилдирим билан учрашди.
Суҳбат аввалида В.Норов Бинали Йилдиримни янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, унга юксак ва масъулиятли лавозимда муваффақият тилади. Жорий йил 9-11 февраль кунлари Истанбулда бўлиб ўтган Оқсоқоллар кенгаши йиғилишининг самарали натижалари қайд этилди.
[gallery-6270]
Учрашувда Ўзбекистон ва ТДК ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди, турли даражадаги бўлажак қўшма тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.
Кенгаш фаолиятини янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.
ЎзА