Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТДТ энергетика вазирлари Истамбулда тўпланди
11:58 / 2025-12-12

Туркиянинг Истанбул шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) энергетика вазирларининг 5-йиғилиши бўлиб ўтди.

Қайд этилишича, йиғинда томонлар энергетика соҳасидаги ҳамкорликнинг “ТДТни глобал геосиёсий марказга айлантириш жараёнида” муҳимлигини таъкидлашган. Шунингдек, Каспий денгизини туркий дунёни бирлаштирувчи кўприк сифатида кўриш доирасида амалга оширилаётган “Яшил энергия йўлаги” лойиҳасига алоҳида эътибор қаратилди.

Транскаспий энергетика инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек, нефть ва табиий газ, муҳим минераллар, ядро энергияси ва учинчи мамлакатларга қўшма энергия инвестициялари каби соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзаро мулоқот чоғида ягона энергия кўпригини ташкил этувчи Марказий Осиё, Озарбайжон ва Туркия ўртасида тажриба алмашиш, технологик ҳамкорлик ва янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш орқали минтақавий энергия хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар таъкидланди.

С.Раҳимов, ЎзА