Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТДШУда Ўзбекистон - Хитой илмий-тадқиқот маркази очилди
18:49 / 2022-01-24

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида дипломатик алоқаўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузурида Ўзбекистон-Хитой илмий-тадқиқот маркази ишга тушди.

Марказнинг расмий очилиш маросимида ТДШУ хитойшунослари томонидан университетда ўзбек хитойшунослиги йўналишида амалга оширилган ишлар тақдимоти ўтказилди.

Онлайн ва офлайн тарзда бўлиб ўтган анжуманда Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Фарҳод Арзиев, Хитойнинг мамлакатимиздаги элчихонаси ходимлари, Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги Ахборот-таҳлилий маркази, Ўзбекистондаги ШҲТ  Халқ дипломатияси маркази, ТДШУ ҳузуридаги Конфуций институти ҳамда университет раҳбарияти ва хитойшунос мутахассислар иштирок этди.

Тошкент давлат шарқшунослик университетида ўтган давр мобайнида хитойшунослик соҳасида амалга оширилган ишлар меҳмонлар томонидан юқори баҳоланди. Янги ташкил этилган марказ олдида турган истиқболли режаларни бажаришда ҳар томонлама кўмак берилиши таъкидланди.

Монографиялар яратиш, Хитойнинг ички ва ташқи сиёсати, иқтисодиёт соҳасидаги тажрибаси ҳамда Буюк Ипак йўлининг ўрни, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик истиқболини ўрганиш, янги авлод дарсликлари, электрон иловалар яратиш, шунингдек ёш тадқиқотчилар тайёрлаш марказ зиммасидаги устувор вазифалар экани қайд этилди.

- Айни пайт марказ томонидан мустақиллик даврида хитойшунос олимлар томонидан яратилган илмий ишлар туркуми нашрга тайёрланмоқда, - дея таъкидлади ТДШУ ректори Гулчеҳра Рихсиева. - Хитойшуносларимизнинг 22 жилдли монографиялари Ўзбекистон ва Хитой ўртасида дипломатик муносабат ўрнатилганининг 30 йиллигига салмоқли ва рамзий туҳфа бўлади, деган умиддамиз.

Элёр Махмудов, ТДШУ 

халқаро ҳамкорлик бўйича проректори