Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТДПУда Финляндия тажрибаси ўрганилмоқда
18:23 / 2020-11-30

Янгиланаётган Ўзбекистонда таълим соҳасини ислоҳ қилиш, унинг сифат ва натижавийлигини ошириш тараққиётнинг устувор вазифаларидан бирига айланмоқда.

2020 йил 30 октябрь куни Президентимиз раислигида таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам кўплаб масалалар муҳокама қилиниб, бу борада стратегик вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, ўқув юкламаси ва дарслар сонини қайта кўриб чиқиш, ўқувчиларни мулоҳаза ва фикрлашга чорлайдиган методикани яратиш зарурлиги, бу борада Финляндия таълим тизими тажрибасини ўрганиш вазифаси ҳам қўйилди.

Шу боис таълим соҳасидаги энг илғор, етакчи давлат – Финляндия тажрибаси билан танишиш мақсадида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида онлайн-учрашув ташкил этилди. Унда университет ректори Алишер Умаров, университет ўқув ишлари бўйича проректор, халқаро бўлим раҳбари, Финляндиянинг JAMK Амалий фанлар университетининг профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

Учрашув давомида ҳар иккала университет ўзларининг танишув тақдимотларини намойиш этди.

JAMK касбий ўқитувчиларни тайёрлаш мактаби вакили доктор Пекка Риску, JAMK амалий фанлар университети Глобал таълим хизматлари бўлими раҳбари Хеикки Пуса, Ўқитувчилар малакасини ошириб бўлим бошлиғи Жуха Хаунтанен, Ўқитувчилар таълими ва глобал таълим координатори Ева Лехтоненлар сўзга чиқиб, фин экспертларининг илғор тажрибалари, очиқ ва юқори сифатли ўқитиш тизимидаги ўзига хос жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Финляндия педагогик таълимни олий таълимнинг энг нуфузли йўналишларидан бирига айлантирган давлатлардан бири бўлганлиги боис, эндиликда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети JAMK амалий фанлар университети билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишиб олинди.