Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТДМАУда замонавий «Қурилиш муҳандислиги» лабораторияси фойдаланишга топширилди
13:13 / 2025-12-13

Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университетида «Қурилиш муҳандислиги» йўналиши учун замонавий лаборатория маркази очилди.

 Ушбу марказ "Ташаббусли бюджет"дан ажратилган 1,5 миллиард сўмлик маблағ эвазига қуриб битказилди. 

Марказдаги жиҳозлар нафақат замонавий, балки қурилиш саноатида реал қўлланиладиган техника ва ускуналардир. Бу ерда талабалар ўз билимларини амалиётда синаб, пухта кўникмаларга эга бўлади, профессор-ўқитувчилар эса илмий тадқиқотларини юқори даражада олиб бориши мумкин.

Лабораторияда бетон, арматура, асфальт ва битум каби қурилиш материаллари текширилади. Бундан ташқари, йўл қурилиши учун махсус ускуналар ҳамда энергия самарадорлиги ва темир-бетон конструкцияларнинг сифат текшируви учун замонавий тестлар ўтказилади.


— Ушбу лаборатория — оддий инфратузилма эмас. Бу — келажак қурувчилари, муҳандислари, олимлари ва инноваторлари учун мустаҳкам таянч. Бу — ёшларимизнинг салоҳиятига ишонч, бунёдкорликка даъват, тараққиёт сари қўйилган яна бир муҳим қадамдир, — деди университет ректори Расул Тўраев.

Янги лаборатория орқали университетдаги илмий-тадқиқот ишлари ривожланади, талабалар рақобатбардош мутахассис сифатида тайёрланади, саноат билан ҳамкорлик янада мустаҳкамланади. Шу билан бирга, қўшимча хизматлар орқали университетнинг техник базаси бойиб, молиявий манбалар ҳам шакллантирилади.

ЎзА