Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тбилисида норозилик намойиши бўлиб ўтди
12:51 / 2023-04-10

Грузиянинг мухолифат “Ягона миллий ҳаракат” партияси Тбилиси марказидаги парламент ёнида амалдаги ҳукуматга қарши норозилик акциясини ўтказди.

“ИнтерПрессНьюс” агентлиги хабарига кўра, тадбир беш соат давом этиб, унда мингдан зиёд киши қатнашган. Митинг қатнашчилари  ва парламентдаги чиқишларида мухолифат етакчилари Европа Иттифоқи аъзолигига номзод мақомини олиш учун ҳукуматдан ЕИ талабларини бажаришни ҳамда олигархларга қарши қонун чиқаришга даъват қилишди.

Парламент яқинидаги норозилар сафига мухолифат партиянинг ёшлар ҳаракати ҳам қўшилди. Улар пойтахт кўчаларида норозилик юришини амалга оширишди.  

Митинг қатнашчилари, шунингдек, мухолифат сиёсий маҳбуслар, деб ҳисоблайдиган собиқ президент Михаил Саакашвили ва “Мтавари архи” телеканали раҳбари Ники Гварамини қамоқдан озод этишни талаб қилишди.  

“ИнтерПрессНьюс”нинг таъкидлашича, акция тинч ва провокацияларсиз ўтган.

ЎзА