Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганлар билан ишлаш тизими такомиллаштирилмоқда
14:15 / 2025-07-31

Маълумки, юртимизда аҳоли, айниқса, болалар ва аёллар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш механизмларини такомиллаштириш, бу борада суд-ҳуқуқ тизими билан амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда. Соҳага оид қонунчилик мустаҳкамланиб, масъулларнинг тажрибаси ва билимини ошириш ишлари олиб борилмоқда.

Шунга кўра, пойтахтимизда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази томонидан малака ошириш курси ташкил этилди.

БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) ҳамда қатор маҳаллий ташкилотлар ҳамкорлигида ижтимоий ҳимоя соҳасида фаолият юритаётган ходимларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, шунингдек, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга кўмак кўрсатиш жараёнини янада такомиллаштириш мақсадида ташкил этилган тадбирда Президентимизнинг 2024 йил 10 майдаги “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти хусусида тушунчалар берилди.

Шунингдек, “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахслар билан ишлаш” мавзусида маърузалар тингланиб, амалий тавсиялар берилди.

Гулноза Бобоева,

ЎзА