Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш – долзарб вазифа
16:16 / 2022-11-20

Андижон давлат тиббиёт институтида “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш – долзарб вазифа” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Институт оила ва хотин-қизлар  бошланғич ташкилоти ташаббуси билан  вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси, Андижон шаҳар адлия бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган давра суҳбатида ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, институт профессор-ўқитувчилари, талаба қизлар иштирок этди.  

Тадбирда Адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази ходимлари Ш. Қорабаева, А. Эгамназаров томонидан “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси қонуни мазмун-моҳияти, унда белгиланган вазифалар ҳақида иштирокчиларга кенг маълумотлар берилди.  

Қонунга кўра, жамиятда, оилада турли тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган фуқаро содир этилган зўравонлик ёки таҳдид ҳақида тегишли органларга ёхуд судга мурожаат этиши, содир этилган ҳолат бўйича бепул ҳуқуқий маслаҳат, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиш каби ҳуқуқларга эга эканлиги тушунтирилди.  

Мавзу доирасида тазйиқ ва зўравонликка оид ҳаётий мисоллар келтирилиб, уларнинг юзага келиши сабаблари ва омиллари атрофлича таҳлил қилинди.  

Иштирокчилар, мутахассислар томонидан опа-сингилларимиз, хусусан, талаба қизларнинг турли тазйиқ ва зўравонликларга учрашининг олдини олиш, бу каби салбий ҳолатларга йўл қўймаслик, мазкур йўналишдаги тарғибот-тушунтириш ишларини кучайтириш, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.  

Эркин мулоқот тарзида ўтган давра суҳбатида талаба қизлар ҳам ўзларининг фикр ва мулоҳазалари билан фаол иштирок этди.  

Якунда хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ҳамда зўравонликка қарши курашишнинг самарали усуллари бўйича тақдимот ва видеоролик намойиш этилди.

 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА