Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тажриба оммалаштирилади
19:50 / 2025-07-10

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани Холимбек қишлоғида яшовчи Эркин Қўшаев ўз томорқасида илк бор картошка уруғчилиги амалиётини жорий қилди. Унга Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар кўмагида 300 килограмм “Тошкент эртаги” навли картошка уруғи етказиб берилди.

Ушбу уруғликлар 10 сотих ерга экилиб, натижада 4 тоннага яқин юқори ҳосил олинди. Бу томорқадан қисқа муддатда юқори ҳосилдорликка эришиш мумкинлигини яна бир бор исботлади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур навли картошка уруғи иқлим ўзгаришларига чидамли, касалликларга бардошли ва серҳосил бўлиб, Қорақалпоғистон иқлим шароитига мос келади.

Эркин Қўшаевнинг ташаббусини оммалаштириш учун туманда картошка уруғчилигини ривожлантириш бўйича махсус чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири