English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тажриба иш самарадорлиги учун муҳим омилдир
19:45 / 2025-11-28

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ Бошқарув раисининг топшириғига асосан газ таъминоти филиаллари қошидаги қурилиш ва монтаж бошқармалари иш самарадорлигини ошириш, шарт-шароитларни яратиш мақсадида ушбу йўналиш ходимлари учун “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиалида ўқув-амалий семинари ташкил этилди.

– Семинардан кўзланган мақсад вилоятда газ таъминотини яхшилаш учун олиб борилган амалий жараёнлар ҳақида маълумот бериш, уларни жойида кўриб, тажрибаларни ўрганиш, олиб борилган ишлар тўғрисида дастлаб соҳа вакиллари томонидан тақдимотлар қилинди, – дейди газ таъминоти филиали директорининг биринчи ўринбосари – бош муҳандиси Сирожиддин Авезов. – Жумладан, реконструкция жараёнларини тизимли ташкил этиш учун нималарга эътибор қаратилганлиги, ходимлар иш фаолияти ва тажрибасини янада шакллантириш, лойиҳалаш ишлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Семинарнинг амалий қисмида бевосита Бухоро шаҳрининг бир қатор манзилларида, хусусан, Самарқанд, Хўжа Нуробод ва Роҳат кўчаларининг газ қувурларида олиб борилган реконструкция ишлари ўрганилди. Айни ушбу жараёнда ходимларни жалб этиш ва ишни тўғри ташкил этиш масалалари ҳақида тушунтирилди, тажрибалар асосида фикр алмашилди. Когон туманидаги Сараён ва Янги ҳаёт маҳаллаларининг газ қувурларида олиб борилган жараёнлар билан танишган соҳа вакиллари бевосита иш кўламини янада кенгайтириш ҳақидаги керакли маълумотларга эга бўлди. 

Семинар давомида таклифлар айтилди, мулоҳазалар билдирилди, шунингдек, ўрганилган тажриба асосида ҳар бир ходим ўз фаолиятига эътибор бериши ҳамда бевосита уларни амалда қўллаши лозимлиги ҳақида таъкидланди. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.