Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тажриба, билим ва малака оширилди
12:54 / 2026-02-16

Андижон шаҳрида “Нодавлат нотижорат ташкилотлари мутасаддиларининг билим ва малакасини ошириш – муҳим вазифа” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан Олий Мажлис қошидаги жамоат фонди, “Юксалиш” ҳаракати, Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Андижон вилояти ҳудудий бўлинмалари ҳамкорлигида ташкил этилган семинар-тренингда вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари, мутахассислар иштирок этди. 

Семинар-тренингда сўз олган Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари Шерзодбек Валиев, Олий Мажлис қошидаги жамоат фонди вилоят бўлими раҳбари Зарифахон Аҳмедова ва бошқалар мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг самарали фаолият юритишларига кўмаклашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга ошираётганлиги, бунинг натижасида ННТлар жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, эркин, демократик фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнларида фаол иштирок этаётганлигини таъкидлади.

Тренинг давомида иштирокчиларга мутахассислар ННТ фаолиятини самарали юритиш, давлат ташкилотлари билан ҳамкорлик, шунингдек, грант лойиҳалари ёзиш тартиби, уни баҳолаш мезонлари, смета маблағларини шакллантириш бўйича кенг маълумотлар берди. 

Иштирокчилар томонидан мавзу доирасидаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш, илғор иш тажрибаларини фаолиятга татбиқ этиш, ННТлар фаоллигини янада ошириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Ф.Убайдуллаев, ЎзА.