Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тайёргарлик қизғин
18:57 / 2023-12-27

Мамлакатимизда “Президент арчаси” тантаналарини ўтказиш, унда болажонларга “Президент совғаси”ни топшириш кўп йиллардан буён эзгу анъанага айланган.

Республикамизнинг барча ҳудудлари қаторида Сирдарё вилоятига ҳам “Президент совғаси”ортилган юк автомобили етиб келди.Ушбу совғалар Сирдарё вилоятидаги 281 нафар чин етим ва ота-оналар қарамоғидан маҳрум бўлган, боқувчисини йўқотган, хизмат бурчини ўташ чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар фарзандларига берилади.

Айни кунларда Сирдарё воҳасида “Президент арчаси” тантанасини юқори савияда юксак кўтаринкилик билан ўтказишга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. 

–Асосий байрам тадбири Сирдарё вилояти мусиқали драма театри биносида бўлиб ўтиши режалаштирилган, – дейди Сирдарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Худойқулов. – "Президент совғалари" Республика идораларидан бириктирилган масъул вакиллар, маҳаллий ҳокимликлар ва кенг жамоатчилик иштирокида театрлаштирилган саҳна кўринишлари, эртак қаҳрамонлари, қувноқ шеър-қўшиқлар, қувноқ рақслар билан эсда қоларли тарзда бўлиб ўтади. 

Ш.Суяров, ЎзА мухбири