Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тайвань илк ракетасини яратди
20:01 / 2025-09-19

Тайвань АҚШ компанияси билан биргаликда тайёрланган биринчи ракетасини намойиш қилди. Бу "Хитойнинг ҳарбий таҳдидига қарши туриш учун" шиддат билан ривожлантирилаётган Тайпей ва Вашингтон ҳарбий ҳамкорлиги йўлида муҳим қадамдир, дейилган “Reuters” хабарида.

“Anduril Industries” мудофаа стартапи билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ва “Barracuda-500” номи берилган ушбу қурилма ҳарбий кемага гуруҳ бўлиб ҳужум уюштириш учун мўлжалланган. Ракета шаҳид-дронларга яқин иш тамойилидан фойдаланади. Орол шу тариқа "Пекин босими ортиб бораётган бир пайтда" Қуролли кучлари тизимини кучайтиришга интилмоқда.

ХХР мудофаа вазири Донг Жун дарҳол баёнот бериб, "мамлакат армияси Тайвандаги айирмачи кучлар мустақиллик йўлида муваффақиятга эришишига ҳеч қачон йўл қўймаслиги"ни таъкидлади:

— Хитой халқ озодлик армияси ҳар доим ватанни бирлаштириш ғоясини ҳимоя қилувчи енгилмас ва қудратли куч бўлиб келган. Ҳеч қачон Тайвань мустақиллигига эришиш йўлидаги ҳеч бир сепаратистик уриниш муваффақият қозонишига йўл қўйилмайди.

С.Раҳимов, ЎзА