Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тайвань атрофидаги эҳтимолий ҳарбий можаро жаҳон ЯИМни 10 фоизга қисқартиради
11:40 / 2024-01-10

“Bloomberg” таҳлилчиларининг ҳисоб-китобларига кўра, бундай ўзгаришларнинг умумий зарари жаҳон иқтисодиёти учун тахминан 10 триллион долларга тушади. Бу миқдор олдида Украинадаги можаро, CОВИД-19 пандемияси ва глобал молиявий инқирознинг иқтисодий оқибатлари “жуда кичкина” бўлиб кўринади.

Бундай кенг кўламли таъсирнинг сабаби Тайваннинг яримўтказгичлар ишлаб чиқаришда дунёда етакчи ўринни эгаллашидадир, дейди экспертлар. 

Тайвань микро чиплари ишлаб чиқарувчи “ТСМC” компаниясининг атиги 20 та йирик мижозларининг умумий бозор капиталлашуви 7,4 триллион долларни ташкил қилади. Бундан ташқари, Тайвань бўғози дунёнинг энг муҳим савдо йўлларидан бири саналади. 

Bloomberg” экспертларининг фикрича, АҚШ иштирокида ҳарбий сценарий юзага келса, орол ялпи ички маҳсулоти 40 фоизга, Хитойники эса 16,7 фоизга қисқаради. АҚШ иқтисодиёти 6,7 фоизга, жаҳон ялпи ички маҳсулоти эса 10,2 фоизга камаяди. Бу ҳолатда айниқса, Корея Республикаси, Япония ва Жануби-Шарқий Осиёнинг бошқа мамлакатлари энг катта зарар кўради. 

Агар ҳарбий ҳаракатлар бўлмаса, Тайвань ХХР томонидан қамал қилинса, орол ялпи ички маҳсулоти 12,2 фоизга, Хитойники  8,9 фоизга, АҚШники  3, фоизга камаяр экан. Бу албатта жаҳон иқтисодиётида ҳам 5 фоизлик йўқотишга сабаб бўлади. 

Икки оғиз Тайвань ҳақида: 1949 йилда Чанг Кай-Ши (1887-1975) бошчилигидаги гоминдан қўшинларининг қолдиқлари Хитойда бўлиб ўтган  фуқаролар урушида мағлубиятга учраганидан кейин Тайвань оролига қочиб ўтади ва ўз маъмуриятини тузади. 

Ўшандан буён орол  пойтахти Тайпейда коммунистлар ҳокимият тепасига келишидан олдин материкда мавжуд бўлган собиқ Хитой Республикаси байроғи ва бошқа атрибутлари сақланиб қолган. 

Кўпгина давлатлар Пекин тутган позицияга амал қилган ҳолда оролни ХХР ҳудуди, яъни,  вилоятларидан бири деб ҳисоблайди.

Қўшма Штатлар Тайвань билан дипломатик алоқаларни 1979 йилда узиб, Хитой Халқ Республикаси билан ўрнатган. Вашингтон “Ягона Хитой” сиёсатини тан олиши билан бир қаторда Тайпей маъмурияти билан алоқаларни давом эттириб келмоқда. Орол АҚШ томонидан қурол-яроғ билан таъминланмоқда. 

2022 йил август ойида АҚШ Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг Тайванга ташрифи катта сиёсий можароларга сабаб бўлганди. Шундан сўнг Пекин ва Вашингтон ўртасидаги алоқалар кескин ёмонлашди ва мудофаа вазирликлари ўртасидаги мулоқот амалда тўхтатилди. Шундан буён икки қудратли давлат ўртасидаги муносабатлар унчалик яхши эмас деб келинади.2022 йил август ойида АҚШ Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг Тайванга ташрифи катта сиёсий можароларга сабаб бўлганди. Шундан сўнг Пекин ва Вашингтон ўртасидаги алоқалар кескин ёмонлашди ва мудофаа вазирликлари ўртасидаги мулоқот амалда тўхтатилди. Шундан буён икки қудратли давлат ўртасидаги муносабатлар унчалик яхши эмас деб келинади.

 

Саидмурод Раҳимов, ЎзА