Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тайвань аҳолиси тез кексаймоқда
09:41 / 2026-01-15

Тайвань ўз тарихида илк бор ўта кексайган жамият мақомига эга бўлди. 2025 йил якунларига кўра, мамлакат аҳолисининг 20 фоиздан ортиғи 65 ёш ва ундан катта кишилардан иборат.

Аҳолиси 23 миллиондан ошадиган Тайванда нафақат кексалар сони кўпаймоқда, балки умумий аҳоли сони ҳам камайиб бормоқда. Расмий маълумотларга кўра, 2025 йилда 65 ёшдан ошганлар сони 4,6 миллиондан ортиқ бўлиб, бу аҳолининг бешдан бир қисмини ташкил этади. Шу билан бирга, болалар улуши жуда кам — 0–14 ёшдагилар атиги 11,5 фоизни ташкил қилмоқда.  

Мамлакатда туғилиш даражаси кескин пасайган. 2025 йил декабрь ойида бор-йўғи 9 мингга яқин чақалоқ туғилган. Йил давомида туғилган болалар сони эса 107 мингдан сал кўпроқ бўлиб, бу тарихдаги энг паст кўрсаткичдир.  

Мутахассислар туғилишнинг камайишини қуйидаги омиллар билан боғламоқда: одамларнинг кеч турмуш қуриши, кам фарзандли ҳаётни танлаши, яшаш харажатларининг қимматлиги ва болалар парваришига давлат ёрдами етарли эмаслиги.  

Бу муаммога жавобан, Тайвань ҳукумати туғилиш сонини ошириш учун янги чораларни кўрмоқда. Хусусан, ёлғиз аёллар учун сунъий уруғлантириш каби тиббий технологиялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш режалаштирилган.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/Ie7h42g8IWM?si=ade36p2sB7PKp3k2" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Мадинабону Насриева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА