Тайвань 10 та самолёт ва 7 та кема яқинлашганини қайд этди
Тайвань қуролли кучлари бир сутка ичида Хитой халқ озодлик армиясининг 10 та самолёти ва 7 та кемаси оролга яқинлашаётганини қайд этди. Бу ҳақда орол мудофаа департаменти сайтидаги баёнотда айтилган.
Икки самолёт орол жануби-ғарбидаги ҳаво ҳужумидан мудофаа идентификация зонасига кирган. Булар Y-8 сув ости кемасига қарши уруш ва электрон разведка самолётларидир.
Тайвань армияси бунга жавобан нишонни кузатиш учун самолёт, кема ва ердаги зенит-ракета тизимидан фойдаланган.
Эслатиб ўтамиз, Тайвань 1949 йилдан бери ўз маъмурияти томонидан бошқарилади. Пекин эса Тайванни Хитой провинцияси деб билади.