French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тайланд ва Камбоджа зиддиятининг иккинчи куни
14:15 / 2025-07-25

Бугун Тайланд ва Камбоджа ўртасидаги баҳсли чегара ҳудудида юзага келган қуролли тўқнашувларнинг иккинчи куни. Маҳаллий расмийларга кўра, ҳозиргача воқеада 14 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, юзлаб одамлар жароҳатланган, шунингдек, 100 мингдан ортиқ фуқаро эвакуация қилинган.

Таъкидланишича, маҳаллий аҳоли мактаблар ва университетлар ҳудудидаги вақтинчалик бошпаналарга жойлаштирилган. Айни пайтда Тайланд армияси ракета ҳужумларидан зарар кўрган жойларда бомбаларни зарарсизлантириш ишларини олиб бормоқда.

2024 йилнинг май ойида юз берган кичик ҳарбий низолар, жумладан, миналар портлаши ва зобитлар ҳалокати ушбу кескинликка замин яратгани қайд этилмоқда.

Маълумот ўрнида: Тайланд ва Камбоджа ўртасидаги 800 километрли чегара асосан Франция мустамлакачилиги даврида белгиланган. Узоқ йиллардан буён чегара бўйлаб жойлашган археологик аҳамиятга эга обидалар иккала давлат томонидан ҳам даъво қилиб келинади.

Халқаро ҳамжамият, жумладан, АҚШ, Япония ва Хитой томонларни вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишга ва халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилишга чақирмоқда.

Мусулмон Зиё, ЎзА