Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Муллажонов Абдуқаҳҳор Файзуллоевич Навоий вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
Абдуқаҳҳор Муллажонов 1976 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини (ҳозирда юридик университет) тамомлаган.
Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2002 йилда Мирзо Улуғбек тумани прокуратурасида бошлаган. 2004 йилдан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим катта терговчиси, кейинроқ Сергели туман прокурори лавозимларида фаолият юритган. 2017-2018 йилларда эса Бектемир тумани прокурори лавозимида ишлаган.
У 2018 йил июлидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимида, 2021 йил апрелидан буён эса Сирдарё вилояти прокурори лавозимида фаолият юритган.
А.Муллажонов тайинловга қадар Тошкент вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
А.Бўриев, ЎзА мухбири