Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТАЙИНЛОВ: «Ўзархив» агентлиги директорига ўринбосар тайинланди
16:59 / 2020-09-28

Ҳукумат қарори билан Ҳусан Нуруллаевич Исаев Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.


Ҳукумат қарори билан Ҳусан Нуруллаевич Исаев Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

Х.Исаев 1972 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

Маълумоти - олий, 2000 йилда Тошкент электротехника алоқа институтини телекоммуникация йўналиши бўйича тамомлаган. 2006 йилда менежмент йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг Олий бизнес мактабини тугатган, бизнесни бошқариш магистр даражасига эга.

Иш фаолиятини Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида 1993 йилда электромеханик сифатида бошлаган.

1995-2000 йилларда «Ўзбектелеком» АК Тошкент филиалида муҳандис, етакчи муҳандис бўлиб ишлаган, 2000-2004 йилларда «Ўзбектелеком» АК бош директорининг ёрдамчиси, бўлим бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2004-2005 йилларда у Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг ёрдамчиси, 2005-2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар комплекси раҳбари ёрдамчиси лавозимида ишлаган.

2006-2012 йилларда у ҳудудий бошқармалар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи, 2012-2014 йилларда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг лицензиялаш ва стандартлаштириш бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2014-2016 йилларда «Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш маркази» директорининг ўринбосари ва биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2016-2017 йилларда UZINFOCOM марказининг директори лавозимида ишлаган.

Тайинловга қадар Исаев Ҳусан Нуруллаевич 2017 йил сентябрь ойидан бошлаб АКТ масалалари бўйича Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази директорининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

«Ўзархив» агентлиги
Ахборот хизмати