ТАЙИНЛОВ: Ўткир Жумаев Бухоро шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Бухоро шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.
Бухоро шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда вилоят ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ёшлар, фаоллар, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.
Айни пайтда Бухоро шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ўткир Жумаев Бухоро шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Йиғилишда Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов қатнашди.