Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТАЙИНЛОВ: Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари тайинланди
20:41 / 2020-04-18

Шу вақтгача у Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.


Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш, санитария-эпидемиология хизмати тизимини бошқариш самарадорлигини янада ошириш мақсадида мамлакатимиз Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.

Унга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига қўшимча Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори лавозими киритилди.

Шунга асосан, мамлакатимиз Президентининг қарори билан Баҳодир Қаҳраманович Юсупалиев Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Шу вақтгача у Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими