Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тайинлов: Сирдарё вилоятига янги прокурор тайинланди
16:32 / 2022-04-30

Санжар Абдираҳимович Мавлонов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тегишли буйруғи билан Сирдарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

Санжар Мавлонов меҳнат фаолиятини 2006 йилда Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани прокуратураси терговчиси лавозимида иш ўрганувчиликдан бошлаб, туман прокуратураси терговчиси, Тошкент вилояти прокуратураси бўлим катта терговчиси,  Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, Янгиер шаҳар прокурори, Қашқадарё вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2019 йилдан жорий йилнинг 30 апрелига қадар Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур тумани прокурори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Ш.Суяров, ЎзА