Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтига директор тайинланди.
Умид Обидхўжаев Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори лавозимига тайинланди.
Меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг Ташқи алоқалар ва жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси етакчи мутахассиси, Японияда Осиё тараққиёт банки институтининг Инфраструктура инвестициялари бўйича илмий ходими Япониядаги Кеио университетида иқтисодиёт бўйича илмий ходим лавозимида фаолият юритган.
2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Инфратузилма лойиҳаларини таҳлил қилиш гуруҳи раҳбари вазифасини вақтинча бажариб, тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори ўринбосари лавозимида самарали фаолият юритган.