ТАЙИНЛОВ: Президент фармойиши билан халқаро институтга директор тайинланди
Анвар Джамалетдинович Насиров Марказий Осиё халқаро институтига директор этиб тайинланди.
А.Насиров шу вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро этувчи аппарати ташқи сиёсат ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни ахборот-таҳлилий таъминлаш шўъбаси мудири лавозимида ишлаган.