Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТАЙИНЛОВ: Ўзбекистон ва Бағдод туманида ҳам ҳоким ўзгарди
15:56 / 2021-02-06

Фарғона шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Шерзод Акрамович Йўлдошев Ўзбекистон тумани ҳокими этиб тайинланди.

Бугун бўлиб ўтган халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Маълумот учун, кеча Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган Халқ депутатлари вилоят кенгашининг сессиясида Президент Шавкат Мирзиёев туман ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Қаҳрамон Жўраев ҳамда туман прокурори Мирвоҳид Отабоевни ишдан олган эди.

Шерзод Йўлдошев 1986 йил Тошлоқ туманида туғилган. Фарғона политехника институтини тамомлаган. Қувасой шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари, Тошлоқ туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасида ишлаган.

Шунингдек, Бағдод туманида ҳам ҳоким ўзгарди. Бугунги кунга қадар Бағдод тумани ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Алибек Турсунов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Унинг ўрнига эса Фарғона вилояти молия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Восилжон Назаров туман ҳокими этиб тасдиқланди.

М. Сулаймонов, ЎзА