ТАЙИНЛОВ: Навоий вилояти ҳокимига маслаҳатчи тайинланди
Алиқулов Тўлқин Ҳасанбой ўғли Навоий вилояти ҳокимининг Туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Т.Алиқулов 1988 йилда Навоий вилояти, Хатирчи туманида таваллуд топган. 2011 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институти (кундузги) ҳамда 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Бугунги кунга қадар Т.Алиқулов Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ёшлар, MICE, гастрономик, кино ва бошқа турларини ривожлантириш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келган.