Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТАЙИНЛОВ: Марказий банк раисига янги матбуот котиби тайинланди
11:01 / 2020-05-19

А.Н. Назаров 2020 йил январь ойидан буён Марказий банкнинг Жамоатчилик билан алоқалар ва коммуникацион сиёсат департаменти директори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.


Марказий банк Бошқарувининг 2020 йил 16 майдаги қарорига асосан Назаров Акмал Нариманович Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

А.Н. Назаров Тошкент шаҳрида туғилган. 2004 йилда Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультетининг бакалавр босқичини, 2007 йилда Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультетининг Жамоатчилик билан алоқалар йўналиши бўйича магистратура босқичини тамомлаган. 

меҳнат фаолиятини 2004 йилда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида шарҳловчи лавозимида бошлаган. Кейинчалик “Poytaxt FM” радиосида янгиликлар муҳаррири, “Банк ахборотномаси” – “Банковские вести” газеталари мухбири, “Бозор, пул ва кредит” журнали Инновациялар бўлими муҳаррири, бош муҳаррир ўринбосари бўлиб ишлаган.

2008-2018 йиллар давомида “Банк ахборотномаси” – “Банковские вести” газеталарида бош муҳаррир лавозимида самарали меҳнат қилган. 2018-2019 йилларда Давлат солиқ қўмитасининг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бошқармасида катта инспектор, бош инспектор бўлиб фаолият юритган.

А.Н. Назаров 2020 йил январь ойидан буён Марказий банкнинг Жамоатчилик билан алоқалар ва коммуникацион сиёсат департаменти директори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.