Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тайинлов: Маънавият ва маърифат марказининг Наманган вилояти бўлими раҳбари тайинланди
07:57 / 2021-08-11

Мусохон Пўлатович Аппаков Республика Маънавият ва маърифат марказининг Наманган вилояти бўлими раҳбари этиб тайинланди.

Мусохон Аппаков 1958 йилда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 1987 йилда Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети (аввалги Тошкент политехника институти) 1995 йили Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-механик, юрист.

Меҳнат фаолияти давомида Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси тизимидаги турли идораларда раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

2019-2020 йилларда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Наманган вилояти кенгашининг бошқарув раиси, 2020-2021 йилларда Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи сифатида иш олиб борган.

Мусохон Аппақов халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати ҳисобланади.

ЎзА

Оқилхон Дадабоев