Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТАЙИНЛОВ: Навоий вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди
08:44 / 2020-02-11

Ҳасанов Одил Равшанович Навоий вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.


Ҳасанов Одил Равшанович Навоий вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Одил Ҳасанов 1975 йилда Навоий вилояти Кармана туманида туғилган. 1994 йилда Навоий саноат техникумини, 2006 йилда Навоий Давлат кончилик институтини тамомлаган.

О.Ҳасанов мазкур лавозимга қадар Навоий вилояти меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи, Навоий вилоятидаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бошқармаси бошлиғи, Навбаҳор тумани ҳокимининг ўринбосари, Навоий вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси директори, Навоий вилояти Давлат молиявий назорати бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.