Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТАЙИНЛОВ: Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари тайинланди
09:57 / 2021-04-09

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Садиков Садикжон Бабаевич Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

41 ёшли шифокор Садикжон Садиков 2003-2005 йилларда “Кардиология” мутахассислиги бўйича клиник ординатурани ўтагач, меҳнат фаолиятини 2005 йилда Республика ихтисослаштирилган Кардиология маркази Хоразм филиалида бошлаган. 2009 йилга қадар мазкур филиалда шифокор-кардиолог, 2009 йилдан 2010 йилгача Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси “Саломатлик-2”ва “Аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш” қўшма  лойиҳасининг вилоят бюроси директори, 2010 йилдан ҳозирги вақтга қадар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келган. “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.