Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТАЙИНЛОВ: Энергетика соҳасига янги раҳбар аёл тайинланди
22:40 / 2020-03-10

Нилуфар Ботирова 25 йилдан буён узлуксиз равишда энергетика тизимида турли раҳбар лавозимларида фаолият юритиб келмоқда.


Энергетика вазирлиги тизимидаги “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг буйруғига асосан “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бош директори лавозимига жамиятнинг бошқарма бошлиғи Ботирова Нилуфар Ньютоновна тайинланди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, Нилуфар Ботирова 1977 йили Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида туғилган. 2004 йили Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини, 2008 йилда эса Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис, бизнес бошқаруви.

2011 йили “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил“ ва 2016 йилда “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 25 йил“ эсдалик нишонлари билан тақдирланган. 2015 йилда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловининг республика босқичида 1-ўринни эгаллаган.

Нилуфар Ботирова 25 йилдан буён узлуксиз равишда энергетика тизимида турли раҳбар лавозимларида фаолият юритиб келмоқда.