ТАЙИНЛОВ: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига раис тайинланди
Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли 2020 йил 16 ноябрдаги 6111-сонЛИ фармони билан Мақсудов Алишер Иркинович Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси этиб тайинланди.
Алишер Мақсудов шу кунга қадар “Ўзпахтасаноат” АЖ бошқаруви раиси лавозимида фаолият кўрсатган.