English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тайинлов: Бухоро вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
11:49 / 2021-05-05

Ботиржон Завқиддинович Шахриёров Бухоро вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи этиб тасдиқланди.

У 1971 йилда Ғиждувон туманида туғилган. Маълумоти олий, 1994 йили Тошкент давлат техника университети, 1998 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университети магистратураси босқичини, 2004 йили Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган.

Мутахассислиги — муҳандис-иқтисодчи, ҳуқуқшунос.

 Меҳнат фаолиятини 1994 йилда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг "САНИИРИ" илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси кичик илмий ходими сифатида бошлаб, Тошкент шаҳар Ҳамза ва Яккасарой туманлари ва Тошкент шаҳар Давлат солиқ органларида шўъба, бўлим бошлиғи ва инспекция бошлиғи ўринбосари (1995-2004), Вазирлар Маҳкамаси ахборот-таҳлил бошқармасининг бюджет-солиқ, пул кредит сиёсати бўлими, кейинчалик Йиғма ахборот-таҳлил департаметининг ҳудудларни ривожлантириш масалалари иқтисодиётдаги таркибий ислоҳотлар йиғма ахборот-таҳлил департаметининг ҳудудларни ривожлантириш масалалари бўйича етакчи мутахассиси (2004-2005), Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари (2005-2007), Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг ташкилий-назорат хизмати инспектори (2007-2009), Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси жисмоний шахслар даромадларига солиқ солиш бошқармаси бошлиғи (2009-2011), Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази бош директори в.б. (2011-2014), “Тошкент” Республика фонд биржаси акциядорлик жамияти бошқаруви раиси (2014-2015), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси бошлиғи (2015-2017) лавозимларида фаолият юритган.  

 Ботиржон Шахриёров 2017 йил 18 августдан буён вилоят ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.  

 

ЎзА