Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТАЙИНЛОВ: Ҳабиб Абдиев Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйига нашриёт масалалари бўйича директор ўринбосари – Бош муҳаррир лавозимига тайинланди
17:43 / 2020-01-04


Ҳабиб АБДИЕВ 1968 йил Сурхондарё вилояти Музработ туманида туғилган. ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетини тамомлаган. 

“Манзара”, “Анжир гули”, “Гулларини қўмсаган оғоч”, “Дил меҳроби” каби шеърий ва “Жон дилбарим” номли насрий асарлар муаллифи. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

Таниқли шоир ва ёзувчи Ҳабиб Абдиев (Абдуназар) кўп йиллар “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриётида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида, “Ўқитувчи” нашриёт-матбаа ижодий уйида масъул лавозимларда ишлаган.